ЛОЛ (Ҳар шаҳарнинг ўз эгаси бор) (А5, юмшоқ) 303 бет

55 000

product summery

Ҳар бир шаҳарнинг ўз эгаси борлигига ишонаман. Фақат шаҳарнинг эгалари бу шаҳарда туғилган, бу заминда юрган, унда қадам босганлар эмас, балки бу шаҳарни севган, унга кўнгил қўйганлардир унинг ҳақиқий эгалари. Вафот этган бўлсалар ҳам, ҳалигача инсонларнинг қалбида яшаб келишмоқда. Бу сафар Шамсиддин Сивасий учун кечаларни кундузларга уладим. Ойлар давомида у зот ҳақида ўқидим, у зотни тингладим, у зот ҳақида ўйлаб уйқуга ётдим, у зот ҳақидаги сўзлар билан уйғондим. Бир шаҳарни севиш нима эканлигини, бир шаҳарга қалбан боғланиш қандай бўлишини у зотдан ўргандим. Азиз ўқувчи, яна қалбимга бир дард тушди. Ичимда бир сир бор, лекин билмайман қаердан келди. Биргаликда қидириб кўрмаймизми, нима дейсиз? Келинг, бу дардни баҳам кўрамиз, бу сирни ўртоқлашамиз. Замоннинг алғов-далғовларидан бир четга ўтиб, эски замонда Сивасда учрашамиз ва Шамсиддин Сивасий ҳазратларининг даргоҳига борамиз..

Soni