Руҳият парҳези (А5, юмшоқ) 176 бет

25 000

product summery

Ушбу китобда руҳий саломатликка эришишдаги чегаралар кўрсатилган. Нима қилиш ва нима қилмаслик орасида кечувчи қалб хотиржамлиги борасида муаллиф ўз фикрларини билдиради. Асар тиббиёт билан боғлиқликда ёзилган. Башарият руҳиятидаги узоқни кўра олмаслик хасталиги танамиздаги кўз касаллиги - миопия билан таққослаб очиб берилади. Бунда кўзларга кўзойнак ёрдам берганидек, руҳиятимиз ҳам “кўзойнакка” муҳтожлигига ишора қилинади. Ўзига мафтунлар ўз камчиликларини кўрмасликлари, кўришга уринмасликлари хам руҳий касаллик экани айтилади. Шакл ва мазмунни инсонлар қабул қилишида шаклга ўчлик ҳақида тўхталиниб, рух ва тана муносабатида ҳам вужуд касалликлари, танани ривожлантириш, машқ қилдириш асосий ўринга чиқиб, руҳий тарбия, руҳий мувозанат четда қолганига урғу берилади. Ёзувчи ўлим ҳақидаги хабарни газетада ўқиб унчалик таъсирланмагани ва медиа воситалар кўрсатилганда, видео, овозлар жўрлигида олган таассуроти сабаб кечаси ухлолмаганини ҳикоя қилади. Ва мазмун шунчалар шаклга тобе бўлиб қолдими деган долзарб саволни ўртага ташлайди. Шу ўринда ўқувчи ҳам ўйга толади: инсонлар учун рух бирламчи» ми ёки тана?.

Soni