product summery
«Минг бир кеча» китоби Исломнинг олтин асрларида араб тилига таржима қилинган, жамланган халқ ҳикояларидан ташқари Осиёнинг жанубий, ғарбий қисмида содир бўлган қиссалар мажмуасини ҳам ўз ичига олади. Бу китобнинг жамланиш иши Ғарбий, Ўрта ва Жанубий Осиё ҳамда шимолий Африка (Марокашда) яшовчи муаллиф, таржимон ва тадқиқотчилар томонидан асрлар оша давом этиб келган. Ҳикояларни ёзиш иши жуда қадимги асрлардан бошланиб, эрамизнинг ўрта асрларигача давом этган. 1706 йилдан бошлаб бу ҳикояларни оммага китоб шаклида тақдим этиш бошланган. Ундаги ҳикоялар араб, форс, ҳинд ва Миср халқларининг урф-одат ҳамда маданиятларини ўз ичига олган. Қиссалардаги бош қаҳрамонлар: сарой подшоҳи Шаҳриёр, подшоҳнинг вазири Жаъфарнинг қизи Шаҳризода. Мазкур китобда Миср диёрининг ақлли, жуда билимдон вазирининг икки ўғли – Шамсиддин ва Нуриддин ҳамда уларнинг фарзандлари қиссаси ҳикоя қилинади. Ҳар бир хонадонга кириб боришга арзийдиган бу китоб ибрат, гўзаллик ҳамда маданият излаган барча учун фойдалидир. Қўлланма Сиз аазизларга манзур бўлишидан умидвормиз..