product summery
Кутубхонадаги мурда - ақл-заковати, топқирлиги билан жиноятларни полициядан аввал фош қилалиган мисс Марпл ҳақидаги навбатдаги асар. Роман нисбатан ихчамлиги, воқеалар ривожи қизиқарлилиги билан ўқувчини зериктирмайди. Бир куни эрталаб полковник Бантриниг ётоқхонасига оқсоч ваҳима билан кириб, кутубхонада жасад ётганини маълум қилади. Уй эгалари бу хабарга ишона олишмайди, ахир бундайй воқеани изқуварлар ҳақидаги асарлардагина учратиш мумкин. Нотаниш малласоч қиз тунда кутубхонада бўғиб кетилган. Полковник дарров полицияни чақиради, хотини эса бу вақтда дугонаси мисс Марплга мурожаат қилади. Ана шундан сўнг меҳмонханада ишлаган ўн саккиз ёшли қизга, шунингдек, бошқаларга оид сирлар очила бошлайди..