product summery
Муҳаббатдан нафратгача масофа бир кадам, дейишади. Аммо нафратдан Муҳаббатгача бўлган йўлчи? Бу юл Мартибдан Машриққачами ёхуд ер билан осмончами? «Цехрли диёр»да яшаб ижод этувчи Сюзен Фокс ўз асарларида асосан хаётий воқеа-ҳодисалар воситасида кунгил масофаларини кахрамонлари билан бирга босиб ўтишга уринади. Муаллифнинг «Самовий аҳду паймон» номли романида ҳам ушбу мавзу қаламга олиниб, китобхонни бефарқ қолдирмаслиги тайин. Негаки асар анъанавий қисқа роман шаклида битилган булиб, унда ортиқча гажак-безакларсиз, бадга урмайдиган тарзда воқеалар ривожи, қаҳрамонларнинг ўй-кечинмалари ҳамда туйгулар тарбиясига урғу берилади. Синглисини тўғри йўлга қайтариш учун Ню-Ёркдан Техасга йўлга чиккан Лили исмли қиз, аслида, кўнгил деб аталмиш сўқмоқларда турли-туман саргузаштлар- ни бошидан ўтказишига китоб мутолааси орқали ўзингиз гувох бўлишингиз мумкин, азиз ўқувчи Зотан, масофалар муҳаббатдан нафратгача, қайғудан шодликкача, висолдан ҳижронгача, зимистондан зиёгача, хасдан гулгача, масофалар тутқунликдан эрккачадир. Масофалар ҳадсиз-ҳудудсиздир....