Граф Монте Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси. Иккинчи китоб (А5, қаттиқ) 592 бет

35 000 сум

Product Summery

Бу китоб- кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд “Граф Монте Кристо“ яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти , кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли. “Граф Монте-Кристо“ кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади. Асар бош қаҳрамони Эдмон Дантес- Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, ақл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Аллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигидаёқ уни бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади. Фақат бунинг учун... Граф таъкидлаганидек, “Кутмоқ ва умид қилмоқ керак“.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar