Қора чаён 2 (А5, юмшоқ)

9 000 сум

Product Summery

Қорачаён Абу Толибга нисбатан ҳеч қандай зиёнзаҳмат етказмади. У аввалгидек шериклари билан бирга юрарди. Аммо ўч олиш нияти йўқ эмасди. Хаттобнинг одамлари бу ердаги ишларни ўз қўлларига олишгач, юрагидаги қасос ўти кун сайин кучая бошлади. Абу Толиб Зайниддинни ҳам унутмаганди. Кўрганда кучук боласидек мижғилаб, бўғзига пичоқ уриб, калласини узиб ташламаганидан афсусланарди. Энди вақт ўтганди. Шерикларининг олдида боши ЭГИК ЭДИ. Абу Толиб жонини сақлаб қолган Жоннинг топшириғини сидқидилдан бажарарди. Лагерда бўлаётган ишлар тўғрисида кунора уни огоҳ қиларди. Хаттобнинг келганини айтганда Жон унга минг доллар ҳадя қилди. Зеро, пулни учрашганларида беришга ваъда қилган бўлса-да, Абу Толиб уни олгандек қувонди. Ўша куни Абу Толиб бошлиғи билан гаплашиш мақсадида Fорга кирди. Яширган жойидан телефонни топиб олди. - Жаноб, Афғонийни ўлдиришнинг иложи бўлмади. Қорачаённи бугун тунда тинчитаман. Уларнинг мақсадини аниқлашга ҳаракат қиляпман.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar