Product Summery
Шоир ва ёзувчи Боқий Мирзонинг ушбу асари қаҳрамони ҳаёт машаққатлари, руҳий изтиробларни матонат билан енгиб, ўз йўлимни топдим, деганда умр маъносини хато ўйлаганини тушуниб қолади. Туғилиш ва яшашдан мақсад – зўравонлар қўлида ўйинчоқ бўлиш эмас, қийналганларга ёрдам бериш, Ватанга хизмат, унинг шаън-шавкатини баланд кўтариш эканини англагач, катта моддий даромад келтираётган ишдан воз кечиб, ота юртига қайтишни ўйлайди. Билагидаги куч, катта миқдордаги моддий бойлиги, спортда эгаллаган маҳоратини Ўзбекистон учун сарф этишга жазм қилади.