Product Summery
Машҳур француз ёзувчиси Стендалнинг «Қизил ва қора» романи ҳақли равишда дунё адабиёти дурдоналари қаторидан ўрин олган.Роман қаҳрамони бўлмиш Жюлен билан де Ренал хоним ўртасидаги муҳаббат шу қадар табиий ҳамда тиниқ тасвирланадики, китобхон беихтиёр равишда уларнинг мусаффо туйғуларига мафтун бўлиб қолади. Романда яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва разолат ўртасидаги кураш зўр куч билан тасвирлаб берилган. Асарнинг «Қизил ва қора» деб номланишининг боиси ҳам ана шунда.