Product Summery
Чингиз Айтматов ҳаётининг охирги йилларида «Қулаётган тоғлар» «Мангу қайлиқ» деб аталган романини ёзди. Унда бозор иқтисодига ўтаётган, шиддат билан глобаллашув жараёнларига кириб бораётган ҳозирги дунёнинг маънавий-иқтисодий муаммоларини Қирғизистон, Марказий Осиё воқелиги, одамлар такдири, турмуши, онгида рўй бераётган кескин, оғриқли ўзгаришларга чамбарчас ҳолда ёритди. Табиат, жамият, инсон тақдирида юз бераётган ранг-баранг ҳодисаларни бутун фожиалари билан бирга яхлит тасвирлади. Асар буюк адиб ва донишманднинг авлодларга сўнгги васиятидай ўқилади. Зуллисонайн адиб бу романини рус тилида ёзди. У 2007 йилда Петербургда нашр этилди. Ўзбек тилига шу нашрдан таржима қилинди.