Product Summery
Айни дамларда ҳаётнинг абадийлигини ҳис этаяпман. Ҳеч ким ўлмайди, айни ҳаётда кимки бир-бирини севган бўлса, ундан кейин ҳам учрашадилар. Вужуд, исм, аслият - барчаси ўзгарса-да, бир нарса оҳанграбодек бизни бир-биримизга тортаверади: муҳаббат абадий қовуштирувчидир. Ҳозирча эса мен яшаяпман - гоҳ севаман, гоҳ эса севишдан толиқаман. Лаҳзаларни эслаб қоламан, улар ҳақида эртага ёки ҳаётимнинг донишманд йилларида ёзиш учун бу хотираларни авайлаб сақлайман.