Product Summery
Америкалик таниқли ёзувчи Марио Пюзонинг “Сициялик” романини “ Чўқинтирган ота” асарининг давоми дейиш мумкин. Унда дон Корлеоненинг кичик ўғли Майкл тақдири тўғрисида ҳикоя қилинади. Шунингдек, жасур қаҳрамон, мард йигит Салваторе Гилянонинг ҳаёти, метин иродаси, кўплаб саргузаштлари ва фожиавий қисмати баён этилади. Ушбу китобда дўстлик ва адоват, муҳаббат ва нафрат, ўлим ва интиқомнинг сицилияча қонунлари хусусида баҳс кетади. Улар инсон руҳияти, айниқса, қонунни четлаб ўтувчи кишиларнинг ички дунёсини чуқур билувчи Марио Пюзонинг диққатини ҳамиша жалб қилиб келган. Ўткир сюжетли, турфа воқеаларга бой, ўқувчини кутилмаган бурилишларга олиб кирадиган ушбу асар ўз мухлисларини топишига умид қиламиз.