Product Summery
Ўзини йўқотиш -аслида, ўзини топа олмасликдир. Яъни қаерда турганингни кўра билмасликдир. Ҳаёт баъзан бир тошқин билан келади. Оқизиб юборади ҳамма нарсани. Баъзи умидлар мана шу тошқинда йўқолади. Баъзилари эса шох-шаббаларга илиниб қолади узанасан, тутасан. Тутган сари ҳаётга боғланасан. Қалбингда зулматга дарча очилади шу умид билан бирга. Ичингга нур тўлади ва ҳамма нарсани шу нур билан кўра бошлайсан. Ҳар доим нимадир кам бўлади, ҳар доим ярим қолган ҳис-туйғулар қуршовида ўзини йўқотади инсон. Бойлик беради Яратган, ёнига бир хасталик қўшади. Соғлик беради, қашшоқлик заҳматига йўлиқтиради. Бу ярим дунёда бутун бахтга эришиш мумкин эмас. Ҳар бир жон ўзига яраша муаммо билан курашади. Фурсатини топган одам эса қачондир бахтга эришади. Эҳтимол, энг муҳими, огриклар ичида ҳам яшай билишдир. Асосийси, дардга қарамай кула олиш, юрак санчиқларига қарамай табассум қилиш...