Product Summery
Машҳур турк ёзувчиси Сабоҳиддин Али қаламига мансуб мазкур асар гарчи автобиографик характерга эга бўлсада, мутолаа мобайнида ўқувчи ўзини худди асар қаҳрамонларини аввалдан танийдигандек, биладигандек ҳис қилади ва кундалик ҳаётда ҳам уларга тез-тез дуч келиб туришини англайди. Роман воқеалари 1930 йил охирида Истанбулда кечади. Давр руҳини акс эттирган ушбу асарда халқнинг оддий вакили билан зиёлилар орасидаги фарқ очиб берилади. Асарни ўқир экан, ўқувчи ҳам беихтиёр ўзини сўроққа тута бошлайди. Муаллиф йўл қўйилган хатолардан сабоқ олиб, инсон ўз ичидаги шайтонга қулоқ тутмай, тўғри йўлдан бориши зарурлигини уқтиради. Шубҳасиз, ҳар ким бу асардан ўзи учун нимадир топа олади.