Зулайхо кўзини очяпти (A5,қаттиқ) 480 бет

78 000

product summery

Зулайҳо – ўн беш ёшидан турмуш муштлари остида қолган, аёл, эр ва қайнона муносабатларининг ёзилмаган темир қоидаларига бўйсуниб яшашга мажбурланган, қирқ беш ёшли эри Муртазога сўзсиз итоатда бўлишга ўргатилган жафокаш аёл. Зулм остида кечган ёш умри давомида қандай хатога йўл қўйдики, қарийб ярим йиллик йўл азобидан сўнг сургун қилинганлар қаторида «ҳатто Худонинг ҳам ёдидан чиқиб кетган», одам оёғи етмайдиган, ҳаёт шафқат қилмайдиган жойларда қолиб кетишга маҳкум бўлди? Муртазонинг жонсиз танасини уйда қолдириб сургунга ҳайдалган, унинг тўрт қиздан сўнг тирик қолган зурриётини очлик азобидан омон олиб чиққан Аёл қалбини яна қандай гуноҳлар азоблаяпти? Зулайҳо қачон кўзларини очиб, дунёнинг ёруғ томонлари ҳам борлигини кўради? Эрини ўлдирган, ўзини эса бир неча бор ўлимдан сақлаб қолган қизил гвардиячи Игнатовнинг иссиқ бағрида тонг оттиргандами? Ёки уни йиллар бўйи эзиб келган темир қоидаларни чилпарчин қилиб, аёллик бахтини ҳис қилишга ҳаққи борлигини англаб етгандами? Ушбу асарда бир аёл қисмати орқали 30 йилларнинг машъум манзаралари, бегуноҳ инсонларнинг сургундаги ҳаёти ва изтиробларига гувоҳ бўласиз..

Soni