product summery
Увайс Қараний (657) - суфийликдаги увайсия тариқати асосчиси. Муҳаммад s.a.v даврларида яшаган бўлса ҳам у зот билан учрашмаган. Ривоятларга кўра, Муҳаммад s.a.v Уҳуд тоғи этагидаги жангда (625 йил) муборак икки тишларидан ажралганларида (бошқа манбаларга кўра олдинги пастки жағларидаги бир тишга тош тегиб майдалаб юборган) бундан хабар топган U.Q. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган юксак ҳурмати юзасидан, ул зотга душманлар етказган ситамни ўзида синаш мақсадида аввал бир тишини, сўнгра шубҳага ўрин қолмаслиги учун ўзининг барча тишларини суғуриб олган. Муҳаммад s.a.v унга саҳобалар қаторига қўшилишини таклиф этган. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотлари олдидан ҳазрати Алига хирқаларини U.Q.ga топширишни васият қилган. U.Q. Али нинг Муовия билан бўлган Сиффин жангида ҳалок бўлган. Бошқа маълумотларга кўра, U.Q. Хўтанда вафот этиб, шу ерга дафн этилган. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам гўё Увайснинг Умар ибн ал-Хаттоб ҳузурига келишини башорат қилганлар ва Увайс мусулмон жамиятидаги унинг дўсти (халил) ва ўзидан кейинги авлоднинг энг яхши инсони эканлигини айтганлар. Бу гаплар “Тазкират ул-авлиё Аттора”да (ваф. 1221) батафсил баён қилинган Увайс ҳақидаги кейинги ривоятларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Сўфийлик анъанасида Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва Увайс ўртасида руҳий боғлиқлик қайд этилган. Шундай қилиб, Увайс сўфийлик ва халқ ислом динида жуда ҳурматга сазовор бўлиб, турли жойларда, хусусан, Суриянинг ар-Раққа шаҳрида, ҳозирги Ўзбекистоннинг Хива яқинида , шунингдек, Тожикистоннинг Ховалинг-Ховалинг вилоятида қабрлари бор..