product summery
Улар Америка дея аталмиш жаннатга соя каби кирдилар. Иккинчи жаҳон уруши оловида ёниб қоврилган одамлар... Ўтмишини йўқотиб, Европанинг турли бурчакларидан қувилган қочқинлар... Асаблари таранг гўзаллик тимсоли ва шаробхўр ёзувчи. Телба актриса ҳамда ажойиб жарроҳ. Қаршиликнинг умидсиз қаҳрамони ва ўткир оптимистик бизнесмен. Бундай турли тоифадаги инсонларни нима бирлаштириб турган бўлиши мумкин? Тутуриқсиз муҳожирона ҳаётнинг мўртлигими ёки бир кун келиб уйга қайтишнинг муқаддас умиди? Эрих Мария Ремаркнинг ўзбек тилига илк маротаба таржима қилинган «Жаннатдаги соялар» китоби мутоласи давомида юқоридаги саволга жавоб топамиз..