product summery
Жон Колеман - америкалик публицист, Британия махсус хизматларининг собиқ ходими. Жон Колеман - 11 китоб муаллифи. Уларнинг ичида энг машҳури бу - «Қўмита 300» (The Committee of 300) бўлиб, дунёнинг олигархлар жамияти, масалан Ротшильдлар династияси ва омма учун ёпиқ жамиятлар: Рим клуби, Тависток институти ва бошқаларнинг фаолияти ҳақидаги 30 йиллик тадқиқотлари асосида ёзилган. Ушбу китобдa Kолеман дунёда жуда буюк кучга эга махфий ташкилот мавжудлиги ва унинг таркибига Буюк Британия, АҚШ ва бошқа баъзи давлатларнинг элитаси киришини, уларнинг ягона мақсади - бутун дунёда ягона ҳокимиятни ўрнатиш, бирлаштиришни айтиб ўтган. Колеманнинг таъкидлашича, ўзларининг фаолиятини кўрсатмайдиган бу одамларнинг режалари сайёрамиздаги аҳоли сонини бир миллиардга қадар қисқартиришдан иборат..