Оқ кема (янги аср) (А5, қаттиқ) 352 бет

26 000

product summery

«Соҳил ёқалаб чопаётган олапар», «Оқ кема» ҳамда «Сарвқомат дилбарим» каби машҳур қиссалардан иборат ушбу китоб Чингиз Айтматов ижодининг энг сермаҳсул давридан далолатдир. Ҳар учала асар жонли тасвир ва ҳикоячилик жиҳатидан ўқувчи диққатини буткул ўзига тортади. Биринчи марта чинакам овчилар билан денгизга чиққан Кириск овдан нега ёлғиз қайтди? Оқсоқол Ўрхоннинг хаёли, Милхуннинг ғазаби ва отасининг қатъий қарори ўн бир ёшли Кириск ҳаётини қанчалик ўзгартирди? Ёки набирасига Шохдор она буғу ҳақида ривоят айтиб, ўзларининг бош бўғини дея ишонтирган, оғир вазиятларда қабиладошларини фақат Она буғугина асрай олади, деган Мўмин чол нега ўз қарашларига қарши чиқди? Она буғуни овлаб, зиёфат қилишга чолни нима мажбур қилди? «Сарвқомат дилбарим» эса бир муҳаббат ҳақида икки тақдир ҳикоясидан иборат. Аммо бир қарашда, бир учрашувда ўз севгисини топган Илёс нега пок севгисини хиёнатга алмаштирди? Йиллар ўтиб ўғлини топганда нега отаси эканлигини айтолмайди? Асар давомида яна бир муҳаббат тарихидан огоҳ бўласиз..

Soni