Асрни қаритган кун (А5, юмшоқ) 352 бет

22 000

product summery

«Манқурт» атамаси илк бора тилга олинган ушбу асар нимаси билан китобхонга яқин? Асарнинг асосий қаҳрамонлари бўлган оддий меҳнат кишилари - Эдигей Бўрон, Казангап, Бўкей, Уккубола, Абутолиб Қуттибоев, Зарифа образларидаги ўзига хос характер, ички олам, улар бошидан кечган мусибат китобхон қалбига шу даражада яқинки, гўёки улар биздан унчалик ҳам олисда эмасдек...Казангапни Бўронли бекатидан унча узоқ бўлмаган Она Байит қабристонига дафн этишга ундаган сабаб хамда Найман онанинг фарзанди томонидан фожиали ўлдирилиши ўртасидаги боғлиқлик асарнинг бутун бир моҳиятини очиб беради. Манқуртга айланган фарзанди Жўломонни ниҳоят минг азоблар билан топган онаизор ўз боласига онаси эканлигини уқтиролмайди. Худди шунингдек, инсоний туйғуларидан мосуво бўлган, ҳатто отасининг майитини қаерга кўмиш кераклигига бефарқ бўлмаган ҳолда, қабр учун танланган маконга беписандларча қараган онгли Собитжон янги замон манкурти сифатида тасвирланади..

Soni