product summery
Бу китоб- кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд “Граф Монте Кристо“ яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти , кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли. “Граф Монте-Кристо“ кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади. Асар бош қаҳрамони Эдмон Дантес- Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, ақл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Аллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигидаёқ уни бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади. Фақат бунинг учун... Граф таъкидлаганидек, “Кутмоқ ва умид қилмоқ керак“..