product summery
“Қўйнимдаги қотил” романида баъзи ёшларнинг жиноят оламига кириб қолиши моҳирона ва бадиий тарзда акс эттирилган. Инсон ҳеч қачон ақл-заковатини мол-дунё, мансаб, обрў учунгина сарфламаслиги керак. Дунёда маънавиятдан қудратлироқ, юксакроқ куч йўқ. Бунга эришмоқ учун эса инсон баркамол тарбияланган бўлиши лозим. Янги асарда ёзувчи жамиятдаги тўғри йўлдан адашган тоифаларнинг яшаш тарзини, айш-ишрат ва нафс балосига гирифтор бўлган кимсаларнинг ўзаро зиддиятларини муфассал тасвирлаб берган. Романда бундай одамларнинг асл бахт-саодатдан йироқлиги, уларнинг тубанлашиб кетганлиги натижасида маънавий инқирозга учрашлари китобхон кўз ўнгида ҳаққоний гавдалантирилган..