Яшил миля (A5,қаттиқ)

49 000

product summery

“Яшил миля” нимани билдиради? Нега адиб бу асарини шунака номлаган? Гап шундаки, АҚШда 1890—1976-йилларда жуда хавфли жиноятчиларни электр курсида қатл этиш қонунан амалда бўлган. Бундай маҳбуслар айнан электр курси жойлашган хонага жуда яқин камераларда сақланган. Бу камералар билан электр курси жойлашган хонанинг оралиғида масофа маҳбуслар тилида “миля", — “Ажал йўлаги” деб аталган. Адиб ҳам ушбу асарини айнан шу маънода “Яшил миля” – “Яшил ажал йўлаги” деб атаган. Ушбу роман "Совуқ тоғ”да ҳозирги “Жоржия Пайнс” қариялар уйида истиқомат қилувчи Пол Эжекомби — Луизиана жазони ижро этиш муассасасининг собиқ назоратчиси — тилидан айтилган. Пол дўсти Элейн Коннелига 50 йил олдин содир бўлган воқеалар ҳақида гапириб беради. Асар ўша даврдаги ижтимоий вазиятни ёрқин ифодалаб беради. Асарни ўқиш давомида дўстлик, адолат, севги-муҳаббат, раҳм-шафқат, ҳақиқат учун кураш, ижтимоий тенгсизликнинг инсонларга қандай таъсир ўтказишига гувоҳ бўласиз! Пол Эжекомби бу ҳикояни айтиб бераётганда неча ёшда эди ва нега у бунчалик узоқ умр кўрган? Пол Эжекомбини маҳбуслар нега ҳурмат қилишади? Перси исмли ходим маҳбусларга нега зулм ўтказаверади? Персининг маҳбус Делакруага қандай хусумати бор эди? “Пароходчи Вилли” – “Жаноб Жинглс” номли сичқон маҳбуслар ҳаётида қандай ўрин тутади? Жон Коффи нега электр курсида қатл этилишига ҳукм қилинади ва унда бошқалардан ажралиб турувчи қандай фазилат бор? Жо Коффи қандай қилиб қамоқхона ходимларига таъсир ўтказган ва унинг тақдири қандай якунланган? Пол Эжкомби ва қамоқхона бошлиғи Мурснинг хотини — Мелинда қандай касалликка чалинишган эди ва уларни ким даволаган: Асарни ўқиш давомида ушбу саволларга жавоб топасиз!.

Soni