product summery
Чигал жиноятларни моҳирлик ва ўткир зеҳн билан фош эта оладиган изқуварлар ҳақидаги саргузаштларга тобингиз қалай? Агар бундай мавзулар жон-у дилим, деяётган бўлсангиз қўлингиздаги «Афсонавий кўзгу сири» айнан сиз кутган ва излаётган асардир. Китобни ўқир экансиз, адоғи кўринмас, ғайритабиий, бири бирига занжирдай уланиб кетган жиноятлар, даҳшатли воқеалар борган сари сизни сир-синоатлар оламига етаклайди. Энг муҳими, дунё харитасида кўрсатилмаган Натландия ўлкасидаги бевосита саёҳатингиз асарни бир нафасда ўқиб тугатишингизга сабаб бўлади..