product summery
Ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳозирги куннинг энг муҳим масалалари ҳисобланади, зеро, улар ҳар бир оиланинг асосий ташвишидир. Афсуски, айрим қора ниятли кимсалар ўз мақсадлари йўлида ғўр ёшлардан фойдаланмоқда. Дунёда ичкиликбозлиг-у гиёҳвандлик, миссионерлиг-у даҳрийлик, бузғунчи ғоялар-у турли қинғир ишлар – буларнинг бари ёшларнинг қўли билан амалга оширилмоқда. Қисқача айтганда, жамият ҳам, оилалар ҳам ёшлар билан боғлиқ муаммоларга чора топиш илинжида овораи сарсон. Иймонидан айрилган, тақдиридан хафа, ҳаётидан норози, жамиятга қарши бош кўтарган ёшларни қандай қилиб йўлга солиш ва ислоҳ этиш масаласи тобора долзарблик касб этмоқда. .