product summery
Проспер Мериме XIX аср француз адабиётида буюк новеллачи, романнавис, шоир, адабиёт ва театр танқидчиси, тарихчи. таржимон сифатида ном қолдирган. У адабиётнинг реализм оқими руҳида ёзилган новеллалар муаллифи сифатида жаҳон миқёсида машҳур адиб ҳисобланади. Озод Шарафиддинов таржимасидаги «Карл IX салтанатининг йилномаси» романи ҳамда Абдумурод Кўчибоев томонидан бевосита француз тилидан ўзбекчага ўгирилган «Коломба», «Кармен» каби новеллари ўзбек китобхонларига яхши таниш. П.Мериме ўз асарларида саёҳатлари давомида тўпланган тарихий воқеаларини инсон тақдири билан омихта ҳолда қизиқарли услубда баён қилади. Миллий колоритнинг тарихий анъаналар, бадиий бўёқлар орқали таъсирчан ва ҳаққоний образларда тасвирлайди..