ОХИ (Инсон ўлур, орзулар ўлмас) (А5, юмшоқ) 368 бет

64 000

product summery

Оҳи Эврон ҳаёти, қиссаси… Ўқувчим, бугун сизга дардимга дард қўшган бир қаҳрамон ҳақида гапириб бераман. Биласизми, айрим асарлар баъзи инсонларни ёдга олиш учун эмас, кимларнидир унуттириш учун ёзилади. Бизнинг у қаҳрамонларни билмаслигимиз эса уларнинг йўқ эканини англатмайди! Бу сафар сизга мана шундай афсонавий инсонлардан бири – Оҳи Эврон ҳақида айтиб бераман. Бу инсон аслида ким эди ва у нега унуттирилди? Мен бу саволларнинг кўпига жавоб бера оламан, аммо айримларига эса сукут сақлашни афзал деб биламан. Зеро, аввал ҳам айтганимдек, айтмаган гапларим айта олганларимдан кўп. Бу ҳикоя –даврлар оша бизга етиб келган жонли ҳикоядир. Бу ҳикояда сиз бугунни ҳам, кечани ҳам ва ўтмишни ҳам айни дамда топасиз. Китоб сизни саккиз юз йиллик узоқ ўтмишга олиб кетади ва сиз ўша даврда бошдан кечирилган фожиаларнинг бугунги кунимизга пойдевор бўлганининг гувоҳи бўласиз. Айрим сатрлар сизни йиғлатади, айрим сатрлар эса зеҳнингизда янги саволлар пайдо қилади: мана шунча одам ўз ҳаётини бизнинг келажагимиз учун фидо қилган ўша асрда яшаб ўтган замондош олимлар нима билан машғул эдилар? Китобнинг сўнггида ер олган ўсмир Зайнабнинг ўз маънавий онаси Фотима учун ҳаётини фидо қилаётиб баралла ҳайқирган сўнгги сўзлари эса қулоғингиз остида анчагача жаранглаши аниқ....

Количество