product summery
Ўтмишдан маълумки, аёллар ҳар бир жамиятда ва ҳар қандай эътиқодда энг кўп муҳокама қилинган. Баъзи жамиятларда муҳокама қилиш у ёқда турсин, уларга ҳатто инсон сифатида муносабатда бўлинмаган ва эътиборга лойиқ кўрилмаган. Аёлларни «омадсиз» сўзи билан боғлашга уринганлар, уларни ҳўрлаганлар, қолоқ тоифа сифатида кўриб, уларга паст назар билан қараганлар, қўрқитганлар бўлган. Ушбу китоб шу каби нотўгри тушунчаларга жавоб сифатида, мазкур ноҳақликларни кузатиб ёзилган. Қолаверса, ушбу тўпламни аёллар ҳақиқатини тушуниш ва унинг ўрнини муносиб баҳолаш учун дунё юзини кўрган ожизона ҳаракат ёки «Сени эшитувчи бир Зот бор»ни паноҳ, тутиб, хушёрликка чорлов сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ..