Кўринмас аёллар (А5, қаттиқ) 432 бет

104 000

product summery

Бутун дунё аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси, ҳозирги кунда жаҳон бўйича 100 нафар катта нуфузга эга аёллар қаторидан ўрин олган Керолайн Криадо Переснинг «Кўринмас аёллар» китоби - етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган жамиятнинг барча қатлами ўқиши зарур ҳисобланган китобдир, десак, муболаға бўлмас. Китобда муаллиф тиббиёт, меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги, транспорт, замонавий технологиялар, солиқ тизими, сиёсат, фалокатлар чоғида ёрдам кўрсатилиши каби қарийб ҳаётнинг барча жабҳаларида аёллар эҳтиёжлари қай даражада инобатга олинган ёки олинмаганини мавзули тадқиқотлар орқали таҳлил қилади, гендер маълумотлар танқислигини жонли мисоллар орқали исботлайди. Турли соҳаларга бағишланган хар бир боб якунида умумий хулосага келинади - дунёда жуда кўп тизимлар аёлларга ноқулай қилиб яратилгани, уларнинг истаклари, эҳтиёжлари, организми ва ҳаёт тарзининг ўзига хосликлари ҳақида етарлича ахборот мавжуд эмаслиги ҳақида баён этилади. Бутун дунёда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга бўлган шароитда умргузаронлик қилмоқда, дея бонг урилаётган бир пайтда муаллиф ҳаётга, атроф-оламга янгича назар ташлашга ундайди.

Soni