product summery
Ушбу жумлаларни ўқиган ҳар қандай ашаддий китобхоннинг лоақал классик фильмлар ишқибозининг кўз олдида ўша машҳур Уилям Шекспирнинг «Ромео ва Жулетта»си гавдаланиши турган гап. Бинобарин, швейцариялик атоқли адиб Готфрид Келлер қаламига мансуб «Қишлоқлик Ромео ва Жулетта» қиссасига юқорида келтирилган рўзмона хабари туртки бўлган эди. Аммо Келлернинг қишлоқи севишганлари бошига тушган савдолар Шекспирнинг бир-бирига ғаним бўлмиш Монтекки ва Капулеттиларнинг фожиасидан тубдан фарқ қилади. (Қишлоқлик Ромео ва Жулетта) Қандай китоб ўқишни билмай бош қотираётган китобхон учун энг яхши тавсия бу бир нафасда ўқиладиган асарлардир. Ўқийсиз. маъқул бўлса, муаллифнинг бошқа йирик асарларига ҳам чўчимай «бош суқасиз». Қадрли китобхон! Вақт ҳар доимгиданда тиғиз туюлаётган бугунги шиддатли замонда ширали тилда самимий жумлалар ила битилган, жамиятдаги энг чиркин иллатларни маҳорат билан фош этадиган асарларни ўқиш жуда муҳим. Бу борада Квитка-Основяненконинг бир нафасда ўқиладиган «Зирапча қиз» китоби энг яхши тавсиялардан бири деб билдик. ( Зирапча қиз ).